Вопрос: Сўнгги пайтлар, ферментлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг саломатлик учун ниҳоятда фойдали эканлигини турли манбаларда ўқиб қоляпман. Уй шароитида уларни қандай тайёрлаш керак?
Ответ: Уй шароитида тайёрланган қатиқ 🥛, ўша “мода” бўлган ферментлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларидан бири. Ҳам маззали, ҳам фойдали ҳам арзон. Қатиқни 🥛 ҳар куни истеъмол қилиб кўринг ва атиги икки ҳафта ичида ўзизни ҳис қилишда кескин ўзгариш ҳис қиласиз. Ферментация натижасида овқат таркибидаги фойдали бактериялар 🦠 сони кўпаяди. Озуқа моддалар (шу жумладан оқсиллар ҳам) осонроқ ҳазм бўлади, минералларни ўзлаштирилишига тўсқинлик қилувчи моддалар эса парчаланиб кетади. Бошқача қилиб айтганда, ферментация бу овқатни олдиндан ҳазм қилиш жароёнидир. Ферментлаштирилган озуқаларнинг энг афзал томонлари – бу улар таркибидаги пробиотикларнинг 🧪 борлигидир. Пробиотиклар ичаклардаги микрофлорани қўллаб-қувватлайди 💪 ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Энг кенг тарқалган ферментлаштирилган озиқ-овқатлар – тузланган карам ва уйда ивитилган қатиқ. Уларнинг таркибидаги сут қанти – лактоза, бактериялар таъсирида парчаланиб, осонроқ ҳазм бўлади. Шу сабабли одатда сутни ҳазм қила олмайдиганларга ҳам, қатиқ истеъмол қилишга рухсат берилади. ❗️Эслаб қолинг! Пробиотик озиқ-овқатлар кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Бироқ уларни таомномага қўшишда эҳтиеткорлик билан, кунига 0.5 стакандан бошлаш керак. Овқат ҳазм қилиш тизимида муаммо бўлса, еки алоҳида тиббий пархезда бўлсангиз, истеъмол қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг. Кўпроқ фойдали маслаҳатларни ўқиш учун – сайтимизни кузатиб боринг!
×
и мы свяжемся с Вами в течении нескольких минут!
×
и мы свяжемся с Вами в течении нескольких минут!